Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборганларга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди — видео

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишКотёнок. Иллюстративное фото
Котёнок. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
Бугун очиқ суд мажлисида 3 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган уч нафар шахсга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди.
Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган уч нафар шахсга нисбатан ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддаси билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилган.
Бугун очиқ суд мажлисида М. А. (1983 йил), Аз. А. (1995 йил), ва Ас. А. (2005 йил) шахсларга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Қарорга кўра:
М. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддасига асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси;
Аз. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси;
Ас. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Фарғона вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Янгиликлар лентаси
0