АҚШда ертўла тозалаш пайтида 800 минг қийматга тенг танга топиб олинди

© The Washington PostМужчина в США нашел клад с 800 тыс. монет в подвале
Мужчина в США нашел клад с 800 тыс. монет в подвале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2023
Oбуна бўлиш
Унинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, у тахминан 800 минг бир центлик танга, яъни тахминан 8 минг доллар бор.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Лос-Анжелесда бир киши ертўласини тозалаш вақтида юзлаб бир тийинлик тангалар бўлган хазина топиб олди, деб ёзади The Washington Post.
Нашрнинг ёзишича, 41 ёшли Жон Рейес шаҳар маркази яқинидаги эски уйни мерос қилиб олган.
Ертўлада нарсаларни саралаш чоғида аввалига кичик бир қоп танга, сўнгра бир пенни тангалар солинган банк қопларини топиб олган.
У бир йил ўтиб ҳам тангалар сонини аниқ ҳисоблай олмаган. Унинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, унда 800 минг бир центлик танга, яъни тахминан 8 минг доллар бор.
Аввалига омадли киши тангаларни йирикроқ купюраларга алмаштирмоқчи бўлди, бироқ банклар бундай майда қийматдаги тангаларни қабул қилишдан бош тортишди.
Дўстлари унга барча тангаларни текширишни маслаҳат беришди, чунки улар орасида ўнлаб ёки юз минглаб долларга тенг келадиган ноёб қимматбаҳо намуналар бўлиши мумкин.
Аммо 800 минг тангани текшириш Рейес учун жуда қийин вазифа бўлиб чиқди. У ўз ҳикоясини телевизорда айтиб берар экан, хазинани 25 000 долларга сотиб олишни таклиф қилди, яъни номинал қийматидан уч баравар кўп.
Янгиликлар лентаси
0