https://sputniknews.uz/20230620/ukraina-rossiya-hududiga-storm-shadow-raketalari-bilan-zarba-bermoqchi-36111147.html
Украина Россия ҳудудига Storm Shadow ракеталари билан зарба бермоқчи — Шойгу
Украина Россия ҳудудига Storm Shadow ракеталари билан зарба бермоқчи — Шойгу
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудига, жумладан, Қримга HIMARS ва Storm Shadow қанотли ракеталари билан зарба беришни режалаштирмоқда, деди мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу
2023-06-20T16:37+0500
2023-06-20T16:37+0500
2023-07-31T16:10+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
сергей шойгу
россия мудофаа вазири
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/14/36111045_11:0:900:500_1920x0_80_0_0_e05fb86fa312948186b6c4ba3b27b958.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудига, жумладан, Қримга HIMARS ва Storm Shadow қанотли ракеталари билан зарба беришни режалаштирмоқда, деди мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу вазирликнинг ҳайъат йиғилишида.Май ойи бошида Буюк Британия Украинага Storm Shadow ракеталарининг партиясини тақдим этди. CNN телеканали хабарига кўра, Лондон Киевдан улар фақат "Украина суверен ҳудудидаги" нишонларга қарши қўлланилишига кафолат олган. Ўшандан бери Украина ҚК ушбу ракеталар билан Россиянинг янги ҳудудларига бир неча бор ҳужум қилган.Storm Shadow — бу самолётдан учириладиган кўринмайдиган қанотли ракета. Бу Франция Matra ва Британия Британия British Aerospace компаниясининг биргаликдаги ишланмасидир. Энди қуроллар MBDA томонидан ишлаб чиқарилади. Американинг The Drive нашрига кўра экспорт вариантлари диапазони 250 километрни ташкил этади, аммо 560 километргача бўлган модификациялар мавжуд.Москва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украина учун яхши натижа бермаслиги ва фақат можарони чўзишини, қурол-яроғларни ташийдиган транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаб келади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/14/36111045_233:0:900:500_1920x0_80_0_0_043f79a0f1abd5b8ec30fdabbb40d8ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина россия storm shadow ракета зарба
украина россия storm shadow ракета зарба
Украина Россия ҳудудига Storm Shadow ракеталари билан зарба бермоқчи — Шойгу
16:37 20.06.2023 (янгиланди: 16:10 31.07.2023) Мудофаа вазири Шойгу: Украина Россия ҳудуди, жумладан Қримга Storm Shadow ракеталари билан зарба беришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудига, жумладан, Қримга HIMARS ва Storm Shadow қанотли ракеталари билан зарба беришни режалаштирмоқда, деди мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу вазирликнинг ҳайъат йиғилишида.
“Ушбу ракеталарнинг махсус ҳарбий операция зонасидан ташқарида қўлланилиши АҚШ ва Буюк Британиянинг можарога тўлиқ жалб этилишини англатади ва Украина ҳудудидаги қарорларни қабул қилиш марказларига зудлик билан зарбалар берилишига олиб келади”, — деди вазир.
Май ойи бошида Буюк Британия Украинага Storm Shadow ракеталарининг партиясини тақдим этди. CNN телеканали хабарига кўра, Лондон Киевдан улар фақат "Украина суверен ҳудудидаги" нишонларга қарши қўлланилишига кафолат олган. Ўшандан бери Украина ҚК ушбу ракеталар билан Россиянинг янги ҳудудларига бир неча бор ҳужум қилган.
Storm Shadow — бу самолётдан учириладиган кўринмайдиган қанотли ракета. Бу Франция Matra ва Британия Британия British Aerospace компаниясининг биргаликдаги ишланмасидир. Энди қуроллар MBDA томонидан ишлаб чиқарилади. Американинг The Drive нашрига кўра экспорт вариантлари диапазони 250 километрни ташкил этади, аммо 560 километргача бўлган модификациялар мавжуд.
Москва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Украина учун яхши натижа бермаслиги ва фақат можарони чўзишини, қурол-яроғларни ташийдиган транспорт эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаб келади.