Суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади

© pexels.com/Towfiqu barbhuiyaСудья болғаси, архив сурат
Судья болғаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Туманлараро, туман, шаҳар судларига биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда аппелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати бериляпти.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда суднинг қарори, ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар буни назарда тутувчи ҳужжатни қабул қилишди.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистоннинг Фуқаролик процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Иқтисодий процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, суднинг қарори, ажрими устидан шикоят бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилмоқда.
“Яъни қонун лойиҳалари билан туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда аппелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати бериляпти”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳолининг судма-суд овора бўлиб юришига барҳам берилади.
Бунда биринчи инстанция судининг қарор ёки ажримидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, уларнинг ҳам натижасидан қониқмаса, ушбу иш мазкур судларда тафтиш тартибида кўриб чиқилади.
Суд қароридан яна норози бўлинган тақдирда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилган ишлар Олий суднинг судлов ҳайъатларида қайта кўриб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0