Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни чақирилади

© Пресс-служба Сената УзбекистанаСенат Кенгашининг навбатдаги мажлиси
Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Сенаторлар, жумладан, Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси 22 июнь куни чақирилади. Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.
Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Унда, хусусан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ҳамда “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунлар кўриб чиқилади.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Радиочастота спектри тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (Исломобод, 2022 йил 3 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда Музей ашёлари ва коллекцияларини сақлаш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юзасидан Маданий мерос агентлигига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0