Ўзбекистонда ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади — рўйхат

© SputnikАбитуриент, архив сурат
Абитуриент, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар давом этади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистонда олий ўқув юртларига бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар эса 10 июлгача ҳужжат топшириб бўлиши керак.
Абитуриентлар ҳужжатларни қабул қилиш бўйича Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади, дейилади “Ҳуқуқий ахборот” каналида.
Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:
фуқаролик паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);
паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Имтиёзга эга абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун марказларга мурожаат этади.
Таъкидланишича, ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ман этилади. Шунингдек, абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Янгиликлар лентаси
0