https://sputniknews.uz/20230620/ilon-mask-ukraina-muvaffaqiyatsizlik-36107417.html
Маск Украина ҳужуми муваффақиятсизликка учраганлиги ҳақидаги фикрга қўшилди
Маск Украина ҳужуми муваффақиятсизликка учраганлиги ҳақидаги фикрга қўшилди
Sputnik Ўзбекистон
Илон Маск тадбиркор Дэвид Сакснинг АҚШнинг Украинадаги мағлубиятини башорат қилган мақоласида баён этилган фикрга қўшилди.
2023-06-20T15:57+0500
2023-06-20T15:57+0500
2023-06-20T15:57+0500
дунёда
ақш
украина
россия
илон маск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/14/36109991_0:82:3072:1810_1920x0_80_0_0_a30ca2ef9755f11aea1c5faeda3af1d7.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Америкалик миллиардер Илон Маск тадбиркор Дэвид Сакснинг Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани ҳақидаги фикрига қўшилди, деб ёзмоқда РИА Новости.У, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида Истанбулда ўтказилган музокараларни эсга олиб, бу можарога чек қўйиши мумкин эди, аммо Ғарб улардан воз кечганини қайд этди.Тадбиркор Афғонистонда содир бўлаётган воқеаларни "Америка жамоатчилиги йигирма йил давомида штатлар у ерда устунликка эришаётганига амин бўлгани” билан солиштирди.Сакс АҚШ, афтидан, Украинада ҳам худди шундай натижага яқинлашаётганини афсус билан хулоса қилди.Маск мунтазам равишда Украинадаги можаро ҳақида фикрларни билдиради. Ўтган ҳафта у ўзининг "Twitter"даги саҳифасида "Leopard 2" каби оз сонли танкларни танкка қарши қуроллар ва миналар билан йўқ қилиш мумкинлигини айтди.Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Германиядан кўпроқ "Leopard 2" етказиб беришни талаб қилган Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Мелник ҳақида пост эълон қилди ва “сўнгги кунларда “Twitter”даги видеоларга қараганда, улар парча-парча қилинмоқда”, деб таъкидлаган.У Украина ҳарбийлари улардан фойдаланиш учун етарлича тайёргарлик кўрмаганлигини тахмин қилиб, эҳтимолий янги танкларни етказиб бериш беҳуда кетишини тахмин қилди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/14/36109991_632:34:2873:1715_1920x0_80_0_0_00b37c925ab6694f2f2b22ce8fb6af32.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш илон маск украина дэвид сакс
ақш илон маск украина дэвид сакс
Маск Украина ҳужуми муваффақиятсизликка учраганлиги ҳақидаги фикрга қўшилди
Илон Маск тадбиркор Дэвид Сакснинг АҚШнинг Украинадаги мағлубиятини башорат қилган мақоласида баён этилган фикрга қўшилди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Америкалик миллиардер Илон Маск тадбиркор Дэвид Сакснинг Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани ҳақидаги фикрига қўшилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Сакс "Twitter"да "Украинанинг қарши ҳужуми дастлаб белгиланган мақсадларидан бирортасига ҳам эришмаётгани кундан-кунга ойдинлашмоқда", деб ёзган.
У, шунингдек, Россия ва Украина ўртасида Истанбулда ўтказилган музокараларни эсга олиб, бу можарога чек қўйиши мумкин эди, аммо Ғарб улардан воз кечганини қайд этди.
Тадбиркор Афғонистонда содир бўлаётган воқеаларни "Америка жамоатчилиги йигирма йил давомида штатлар у ерда устунликка эришаётганига амин бўлгани” билан солиштирди.
Сакс АҚШ, афтидан, Украинада ҳам худди шундай натижага яқинлашаётганини афсус билан хулоса қилди.
"Яхши айтилган сўзлар", - деб изоҳ қолдирган Илон Маск Сакснинг пости остига.
Маск мунтазам равишда Украинадаги можаро ҳақида фикрларни билдиради. Ўтган ҳафта у ўзининг "Twitter"даги саҳифасида "Leopard 2" каби оз сонли танкларни танкка қарши қуроллар ва миналар билан йўқ қилиш мумкинлигини айтди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири Германиядан кўпроқ "Leopard 2" етказиб беришни талаб қилган Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Мелник ҳақида пост эълон қилди ва “сўнгги кунларда “Twitter”даги видеоларга қараганда, улар парча-парча қилинмоқда”, деб таъкидлаган.
У Украина ҳарбийлари улардан фойдаланиш учун етарлича тайёргарлик кўрмаганлигини тахмин қилиб, эҳтимолий янги танкларни етказиб бериш беҳуда кетишини тахмин қилди.