“CAFA Nation’s Cup” финали: Ўзбекистон-Эрон ўйини қандай якунланди

© Ассоциация футбола УзбекистанаМатч Узбекистан-Иран
Матч Узбекистан-Иран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
"Бунёдкор" стадионида “CAFA Nation’s Cup 2023” ғолиби аниқланди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида “CAFA Nation’s Cup 2023” финал ўйини Ўзбекистон ва Эрон жамоалари ўртасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ оқ либосда ҳаракатланди.
© Sputnik / Abdubakir YunusovЎзбекистон терма жамоаси
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Ўзбекистон терма жамоаси
Эронликлар қизил рангли либосда ҳаракат қилди.
© Sputnik / Abdubakir YunusovЭрон терма жамоаси
Сборная Ирана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Эрон терма жамоаси
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ҳар икки жамоа томонидан хавфли вазиятлар амалга оширилди.
© Ассоциация футбола Узбекистана
Матч Узбекистан-Иран - Sputnik Ўзбекистон
1/4
© Ассоциация футбола Узбекистана
Матч Узбекистан-Иран - Sputnik Ўзбекистон
2/4
© Ассоциация футбола Узбекистана
Матч Узбекистан-Иран - Sputnik Ўзбекистон
3/4
© Ассоциация футбола Узбекистана
Матч Узбекистан-Иран - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Остон Ўрунов ва Элдор Шомуродов тандемидаги хавфли вазиятни алоҳида тилга олмоқ даркор. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Ўрунов Шомуродовга ажобий пас берди, афсуски, терма жамоа сардорининг зарбаси рақиб дарвозаси устунига тегиб қайтди. Кейин Шомуродовнинг зўр пасидан кейин Ўрунов қанотдан олдинга борди, бироқ сўнгги паллада рақиб ҳимоячисини алдашга қурби етмади.
Иккинчи бўлим бошида Эрон ҳисобни очди. Эронлик ҳужумчи Сердар Азмун ўйиннинг 48-дақиқасида биринчи голга муаллифлик қилди ва бу ғалаба голи бўлди.
Шу тариқа, Эрон “CAFA Nation’s Cup 2023” кубоги соҳиб бўлди, Ўзбекистон эса иккинчи ўрин билан кифояланди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаКубок CAFA Nation's Cup
Кубок CAFA Nation's Cup - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Кубок CAFA Nation's Cup
"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўмон миллий жамоаси Қирғизистон устидан ғалаба қозонди ва учинчи ўринни эгаллади.
Футбол бўйича “CAFA Nation’s Cup” халқаро турнири шу йилнинг 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтди. Илк бор ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўмон, Эрон ҳамда Афғонистон терма жамоалари иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0