Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди

© МОҚУлуғбек Рўзиқулов
Улуғбек Рўзиқулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Улуғбек Рўзиқулов гимнастика ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) хабар берди.
Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. МОҚ бош котиби Ойбек Касимов федерациянинг аввалги раҳбари бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раис сайлаш конференция кун тартибидаги асосий масала эканини таъкидлади.

МОҚ бош котиби ушбу лавозимга федерация бош ҳомийси “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич номзодини илгари сурди. Конференция қатнашчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.

Улуғбек Рўзиқулов президентнинг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал этиш, гимнастика ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0