Тошкентда кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди

© Unsplash / Adam Wilson Ёнғин, архив фото
Ёнғин, архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Ёнғин натижасида 15 қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдони ёниб зарарланган.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида рўй берган ёнғин ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 20:29 да туманнинг “Янги Дархон” МФЙ Наво кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг юқори қаватларидаги хонадонларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисидаги хабар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 15 қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдони ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0