https://sputniknews.uz/20230619/qozogiston-prezidenti-senat-raisi-tanzila-narbaevan-36084968.html
Қозоғистон президенти Сенат раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди
Қозоғистон президенти Сенат раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатларга янги суръат бағишлашга қаратилган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
2023-06-19T19:11+0500
2023-06-19T19:11+0500
2023-06-19T19:11+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
танзила норбоева
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/13/36084681_0:184:2690:1697_1920x0_80_0_0_9797d24e2feec08f050b0f556084ee91.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқанв Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар бермоқда.Хабарда ёзилишича, суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатларга янги суръат бағишлашга қаратилган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.Тоқаев Ўзбекистон Сенати раисига Остана шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти"даги муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлагани ва йиғилишдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.Унинг фикрича, ушбу платформанинг биринчи йиғилиши натижалари минтақадаги ҳамкорликни жонлантиришга хизмат қилади. Марказий Осиёда гендер тенглигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш йўналишида узоқ муддатли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.Тоқаев Нарбаеванинг ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятининг ёрқин ифодаси экани, Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига мос келишини таъкидлади.“Ўтган йил декабрда Ўзбекистонга қилган давлат ташрифим натижаларини юқори баҳолаймиз. Жорий йилнинг 3 март куни Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Нафақат ҳукумат даражасида тизимли ишлар олиб борилаётгани, балки парламентлараро дипломатия ҳам фаол ривожланаётгани қувончли. Шу боис келаси йили Самарқандда иккинчи парламентлараро форум ўтказилишини олқишлайман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.Ўз навбатида Танзила Нарбаева кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди.Сенат раиси Ўзбекистон Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак қадрлашини қайд этди.“Сизни Қозоғистоннинг бутун тизимини сиёсий модернизация қилишга ҳисса қўшган кенг кўламли тадбирлар муваффақиятли амалга оширилгани билан табриклайман. Мамлакатингиз тўғри йўлдан бормоқда ва амалга оширилаётган ислоҳотларингизни халқ фаол қўллаб-қувватламоқда. Биз бундан хурсандмиз", – деди Нарбаева.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/13/36084681_292:138:2342:1676_1920x0_80_0_0_c9526f6f27b7670ddfd1ee9eccf46857.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон президенти қасим-жомарт тоқаев сенат раиси танзила нарбаева қабул
қозоғистон президенти қасим-жомарт тоқаев сенат раиси танзила нарбаева қабул
Қозоғистон президенти Сенат раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди
Ўзбекистон Сенати раиси Остана шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти"да қатнашди.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқанв Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати
хабар бермоқда. Хабарда ёзилишича, суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва давлатлараро муносабатларга янги суръат бағишлашга қаратилган Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Тоқаев Ўзбекистон Сенати раисига Остана шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти"даги муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлагани ва йиғилишдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.
Унинг фикрича, ушбу платформанинг биринчи йиғилиши натижалари минтақадаги ҳамкорликни жонлантиришга хизмат қилади. Марказий Осиёда гендер тенглигини таъминлаш ва барқарор ривожланиш йўналишида узоқ муддатли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.
Тоқаев Нарбаеванинг ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятининг ёрқин ифодаси экани, Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига мос келишини таъкидлади.
“Ўтган йил декабрда Ўзбекистонга қилган давлат ташрифим натижаларини юқори баҳолаймиз. Жорий йилнинг 3 март куни Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Нафақат ҳукумат даражасида тизимли ишлар олиб борилаётгани, балки парламентлараро дипломатия ҳам фаол ривожланаётгани қувончли. Шу боис келаси йили Самарқандда иккинчи парламентлараро форум ўтказилишини олқишлайман”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Ўз навбатида Танзила Нарбаева кўрсатилган ҳурмат учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди.
Сенат раиси Ўзбекистон Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак қадрлашини қайд этди.
“Сизни Қозоғистоннинг бутун тизимини сиёсий модернизация қилишга ҳисса қўшган кенг кўламли тадбирлар муваффақиятли амалга оширилгани билан табриклайман. Мамлакатингиз тўғри йўлдан бормоқда ва амалга оширилаётган ислоҳотларингизни халқ фаол қўллаб-қувватламоқда. Биз бундан хурсандмиз", – деди Нарбаева.