Ўзбекистонлик курашчилар қитъа биринчилигини тўққизта медаль билан якунлади

© МОҚЎзбекистонлик курашчи
Ўзбекистонлик курашчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ёш тоифасидаги беллашувларни 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 9 та медаль билан якунлади.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Қирғизистонда спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 9 та медаль билан якунлади, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Мусобақани якунлаб берган эркин кураш баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Чемпионатнинг -74 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Бегижон Кулдашев кумуш медаль соҳибига айланди. Шунингдек, Нодир Раҳимов (-70 кг) ҳамда Намоз Абдурашидов (-125 кг) бронза медали билан тақдирланишди.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ёш тоифасидаги беллашувларни 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 9 та медаль билан якунлади.
Янгиликлар лентаси
0