https://sputniknews.uz/20230619/garb-ukraina-qarshi-hujumi-shubha-narishkin-36079430.html
Ғарб Украина қарши ҳужуми муваффақиятига шубҳа қиляпти – Наришкин
Ғарб Украина қарши ҳужуми муваффақиятига шубҳа қиляпти – Наришкин
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ташқи разведка хизмати директорининг сўзларига кўра, НАТО тайёргарликларидан ўтган ҳарбий хизматчилар сонининг сезиларли ҳалок бўлиши ва техникаларнинг яксон қилиниши Украина армияси жанговар қобилиятига путур етказади.
2023-06-19T18:19+0500
2023-06-19T18:19+0500
2023-06-19T18:19+0500
дунёда
россия
украина
ғарб
сергей наришкин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/13/36078796_0:0:3028:1703_1920x0_80_0_0_6b877fe35389d30d1818d80fb87ff363.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Кўплаб Ғарб таҳлилчилари кулуарларда Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятига жиддий шубҳа кўзи билан қарашмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин маълум қилди.Россия Ташқи разведка хизмати директорининг сўзларига кўра, НАТО тайёргарликларидан ўтган ҳарбий хизматчилар сонининг сезиларли ҳалок бўлиши ва техникаларнинг яксон қилиниши Украина армияси жанговар қобилиятига путур етказади.“Бу ўз навбатида Зеленский режимининг (Украина президенти Владимир Зеленский – таҳр.) барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бир қатор Ғарб баҳоларига кўра, Украина давлатчилигининг ўзи таҳдид остида қолиши мумкин”, - дея таъкидлади Наришкин.У “Америка ва Европа махсус хизматлари ва ҳарбий идораларининг обрўли вакиллари қарши ҳужум бевосита қарама-қарши натижаларга олиб келиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти”.Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/13/36078796_244:0:2975:2048_1920x0_80_0_0_71892d5a6e90991dd037b6eadfbb6ee6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ғарб украина қарши ҳужум
Ғарб Украина қарши ҳужуми муваффақиятига шубҳа қиляпти – Наришкин
Россия Ташқи разведка хизмати раҳбарининг таъкидлашича, бир қатор Ғарб баҳоларига кўра, Украина давлатчилигининг ўзи таҳдид остида қолиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Кўплаб Ғарб таҳлилчилари кулуарларда Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятига жиддий шубҳа кўзи билан қарашмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин маълум қилди.
“Кулуарларда кўплаб ғарблик таҳлилчилар Украина авантюраси муваффақиятига жиддий шубҳа қилишмоқда. Тафсилотларни ошкор қилмай айтишим мумкинки, Киев режими маълум қилган вазифалар эришиб бўлмайдиган деб баҳоланмоқда”, - деди Наришкин “Российская газета” нашрига берган
интервьюсида.Россия Ташқи разведка хизмати директорининг сўзларига кўра, НАТО тайёргарликларидан ўтган ҳарбий хизматчилар сонининг сезиларли ҳалок бўлиши ва техникаларнинг яксон қилиниши Украина армияси жанговар қобилиятига путур етказади.
“Бу ўз навбатида Зеленский режимининг (Украина президенти Владимир Зеленский – таҳр.) барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади. Бир қатор Ғарб баҳоларига кўра, Украина давлатчилигининг ўзи таҳдид остида қолиши мумкин”, - дея таъкидлади Наришкин.
У “Америка ва Европа махсус хизматлари ва ҳарбий идораларининг обрўли вакиллари қарши ҳужум бевосита қарама-қарши натижаларга олиб келиши мумкинлигини истисно қилишмаяпти”.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.