Энди шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишТепличное хозяйство в Краснодарском крае
Тепличное хозяйство в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Oбуна бўлиш
Томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Эндиликда Ўзбекистондаги барча шахсий томорқа эгалари иш стажи ҳисоблаш учун ихтиёрий солиқ тўлаши мумкин. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган ЎРҚ–847-сонли қарорда назарда тутилган.
Қарор билан, Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони, ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.
Илгари ер 0,04 гектар, қорамол ёки 50 бош парранда бўлса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилган. Шу сабабли “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.
Янгиликлар лентаси
0