Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида зилзила содир бўлди?

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳудудида бугун тонгги соат 04:02 да зилзила содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун тонгда Тошкент вақти билан соат 04:02 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 38,79 градус шимолий кенглик; 67,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Сурхондарё вилояти, Саросиё тумани. Зилзила эпицентри 299 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудиа сезилиш кучи:
Сариосиё туманида 4 балл, 8 км.
Денов туманида 2-3 балл, 52 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 65 км.
Олтинсой туманида 2 балл, 69 км.
Узун туманида 2 балл, 76 км.
Китоб туманида 2 балл, 82 км.
Янгиликлар лентаси
0