Оксана Чусовитина Осиё чемпионатида ғалаба қозонди

© Национальный олимпийский комитетОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Oбуна бўлиш
Чусовитина Сингапурдаги чемпионатда таяниб сакраш дастурида кумуш медалга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик Оксана Чусовитина Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Унда Оксана Чусовитина шоҳсупага кўтарилди.
Бугундан бир қатор йўналишларда финал беллашувларига навбат берилди.
Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медалга эга чиқди. У фақатгина жанубий кореялик Ё Со Чжондан пастроқ балл жамғарди.
Янгиликлар лентаси
0