"Америкаликлар биздан миннатдор бўлишади" — Байденни Қримда даволаниш учун таклиф қилишди

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишСаммит G20 в Риме
Саммит G20 в Риме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2023
Oбуна бўлиш
Байден Қримдан бошқа шахс – тинчликсевар ва халқаро сиёсатда адекват қарорлар қабул қилишга қодир бўлиб қайтишига ишонч билдирилди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россия Давлат думаси депутати Михаил Шеремет АҚШ президенти Жо Байденни Қримга даволаниш учун келишга таклиф қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Менимча, АҚШда Байден шунчаки масхара қилинади. Биз у ҳақида жиддий хавотирдамиз. Ишончим комилки, унда тўпланган тажовуз америкалик тарғиботчилар уни беркитишга уринмасин, телевизор экранларида ёрқин акс эттирилган сурункали безовталик билан боғлиқ. Байден Қримга даволаниш учун келса ҳам бўлади. Россияда тоза ҳаво, замонавий тиббий жиҳозлар ва энг яхши шифокорлар бор”, дейди депутат.

Унинг айтишича, афсуски, Байденнинг атрофидагилар уни назорат қилиш мумкин бўлган қўғирчоқ сифатида ишлатишади. Шунинг учун бутун дунё манфаати учун пухта ўйланган қарорлар қабул қиладиган ақли расо одам бўлиши учун унга шифо топишига имкон беришмайди.
“Ишончим комилки, америкаликлар бунинг учун биздан фақат миннатдор бўлишади”, - дея хулоса қилди сиёсатчи.
У Байден Қримдан бошқа шахс – тинчликсевар ва халқаро сиёсатда адекват қарорлар қабул қилишга қодир бўлиб қайтишига ишонч билдирди.
Янгиликлар лентаси
0