https://sputniknews.uz/20230616/ukraina-mojaro-tramp-orban-36016483.html
Украинадаги можарони фақат Трамп тўхтата олади — Орбан
Украинадаги можарони фақат Трамп тўхтата олади — Орбан
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг фикрича, Украинадаги можарони фақат АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп тўхтата олади.
2023-06-16T15:15+0500
2023-06-16T15:15+0500
2023-06-16T15:15+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
венгрия
виктор орбан
дональд трамп
ақш
украина
россия
москва
владимир зеленский
дмитрий песков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1a/28557566_0:0:2780:1565_1920x0_80_0_0_285fe08dd413775c61b3b7c64240c7f3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг фикрича, Украинадаги можарони фақат АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп тўхтата олади. Бу ҳақда у Kossuth радио эфирида айтди.Унинг сўзларига кўра, натижада “ҳақиқат тинч йўл билан ҳал этиш тарафдорларида қолади”, жумладан, “маънавий тўғрилик” позициясида турган Венгрия ҳам.Аввалроқ Орбан Украинада тинчлик фақат Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан сўнг ўрнатилиши мумкинлиги, Европа эса Минск келишувларини бажара олмагани учун воситачилик имкониятини қўлдан бой берганини айтганди.Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Владимир Зеленский аввалроқ “ҳеч қандай Минск-3 бўлмайди” деган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилган эдики, бундай сўзлар Киевнинг музокаралар олиб боришни истамаслиги ҳақидаги позициясини “мутлақо тасдиқлайди”. Москва Россия томонининг таклифлари ва "ердаги" вазиятни ҳисобга олган ҳолда келишув учун Киев таклифларини кўриб чиқишга тайёр, лекин Украина режими бундан манфаатдор эмас, деди РФнинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ берган РИА Новости билан интервьюсида.Аввалроқ Кремл Украинадаги вазиятни тинч йўлга ўтказиш учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини, Россия учун мутлақ устуворлик махсус операция мақсадларига эришиш эканини, ҳозирча бу фақат ҳарбий йўл билан амалга оширилишини таъкидлаган эди. Уларнинг қўшимча қилишича, РФ Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга уринаётган барча давлатларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди, аммо ҳозирча бунинг иложи йўқ. Кремлда таъкидланганидек, Украинадаги вазият тинч йўналишга ўтиши мумкин, агар де-факто вазият ва янги воқеликлар ҳисобга олинса, Москванинг барча талаблари яхши маълум.
венгрия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/1a/28557566_29:0:2760:2048_1920x0_80_0_0_9f9cf90b9f70c73c281e6289630c9cb8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украинадаги можаро фақат трамп тўхтата олади орбан
украинадаги можаро фақат трамп тўхтата олади орбан
Украинадаги можарони фақат Трамп тўхтата олади — Орбан
Венгрия бош вазири Орбаннинг фикрича, Украинадаги можарони фақат Трамп тўхтата олади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг фикрича, Украинадаги можарони фақат АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп тўхтата олади. Бу ҳақда у
Kossuth радио эфирида айтди.
"Агар Ғарб дунёсида бу урушни тўхтатиб, тинчлик ўрнатишга қодир одам бўлса, бу АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва АҚШ бошлигида тинчлик тарафдори бўлиши Венгрия манфаатларига мос келади", — деди Орбан.
Унинг сўзларига кўра, натижада “ҳақиқат тинч йўл билан ҳал этиш тарафдорларида қолади”, жумладан, “маънавий тўғрилик” позициясида турган Венгрия ҳам.
Аввалроқ Орбан Украинада тинчлик фақат Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралардан сўнг ўрнатилиши мумкинлиги, Европа эса Минск келишувларини бажара олмагани учун воситачилик имкониятини қўлдан бой берганини айтганди.
Москва музокараларга тайёр эканини бир неча бор билдирган, бироқ Киев уларга қонунчилик даражасида тақиқ қўйган. Владимир Зеленский аввалроқ “ҳеч қандай Минск-3 бўлмайди” деган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига маълум қилган эдики, бундай сўзлар Киевнинг музокаралар олиб боришни истамаслиги ҳақидаги позициясини “мутлақо тасдиқлайди”. Москва Россия томонининг таклифлари ва "ердаги" вазиятни ҳисобга олган ҳолда келишув учун Киев таклифларини кўриб чиқишга тайёр, лекин Украина режими бундан манфаатдор эмас, деди РФнинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ берган РИА Новости билан интервьюсида.
Аввалроқ Кремл Украинадаги вазиятни тинч йўлга ўтказиш учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигини, Россия учун мутлақ устуворлик махсус операция мақсадларига эришиш эканини, ҳозирча бу фақат ҳарбий йўл билан амалга оширилишини таъкидлаган эди. Уларнинг қўшимча қилишича, РФ Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга уринаётган барча давлатларнинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди, аммо ҳозирча бунинг иложи йўқ. Кремлда таъкидланганидек, Украинадаги вазият тинч йўналишга ўтиши мумкин, агар де-факто вазият ва янги воқеликлар ҳисобга олинса, Москванинг барча талаблари яхши маълум.