https://sputniknews.uz/20230616/surxondaryo-1560-mvt-quvvat-bug-gaz-elektr-stantsiya-36012046.html
Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади
Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун 325 млн евро инвестиция киритмоқда.
2023-06-16T12:15+0500
2023-06-16T12:15+0500
2023-06-16T14:20+0500
иқтисод
ўзбекистон
электр энергияси
энергетика вазирлиги
инвестиция
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30598383_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f2eaa4d8d4f00bb25c1c70952f7c25c6.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 1560 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ)ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритмоқда. ОИИБ 225 миллион, ИТБ эса 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратади.“А” категориясига кирувчи мазкур лойиҳа 2022 йилнинг апрелида ишлаб чиқилган бўлиб, шу йил 17 май санасида сўнгги баҳолаш ишлари олиб борилган.Лойиҳа Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, “Учқизил” сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда амалга оширилади.Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистонда юқори самарадор электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан иборат.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси қурилиши маълум қилинган эди. Станция 61,9 гектар майдонда барпо этилади. Уни 2026 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/08/30598383_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1aae811f121f53e8a128394e97902c57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон сурхондарё 1560 мвт қувватга эга буғ-газ электр станцияси осиё инфратузилма инвестициялари банки ислом тараққиёт банки инвестиция
ўзбекистон сурхондарё 1560 мвт қувватга эга буғ-газ электр станцияси осиё инфратузилма инвестициялари банки ислом тараққиёт банки инвестиция
Сурхондарёда 1560 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади
12:15 16.06.2023 (янгиланди: 14:20 16.06.2023) Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Ислом тараққиёт банки Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун 325 млн евро инвестиция киритмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Сурхондарё вилоятида 1560 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси қурилади, дея хабар берди
Энергетика вазирлиги. Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ)ва Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Сурхондарёда электр станцияси қуриш учун давлат кафолатисиз 325 млн евро инвестиция киритмоқда. ОИИБ 225 миллион, ИТБ эса 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратади.
“А” категориясига кирувчи мазкур лойиҳа 2022 йилнинг апрелида ишлаб чиқилган бўлиб, шу йил 17 май санасида сўнгги баҳолаш ишлари олиб борилган.
“Бу инвестициялар Ўзбекистон иқтисодиётига давлатнинг ҳеч бир кафолатисиз йўналтирилиши мўлжалланган”, - дейилади хабарда.
Лойиҳа Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида, “Учқизил” сув омборининг шимоли-шарқида жойлашган ҳудудда амалга оширилади.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад эса Ўзбекистонда юқори самарадор электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қуввати 1573 МВт бўлган замонавий буғ-газ электр станцияси қурилиши маълум қилинган эди. Станция 61,9 гектар майдонда барпо этилади. Уни 2026 йилда ишга тушириш
режалаштирилган.