Сирдарё вилояти ҳокими сенатор бўлди

© Центральная избирательная комиссияАкмал Махмудалиев
Акмал Махмудалиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди, дея хабар берди Марказий сайлов комиссияси.
Олий Мажлис Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Янгиликлар лентаси
0