Ўзгидромет 8 та вилоятда сел келиш хавфидан огоҳлантирди

© Фото: Тўрақўрғон тумани ҳокимлигиКосонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди
Косонсойнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига сел келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
18−21 июнь кунлари кучли ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзгидромет 18−21 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиш хавфидан огоҳлантирмоқда.
Жумладан:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманлари ва Шоҳимардон ҳудудида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Янгиликлар лентаси
0