Туркия элчиси билан Афғонистонга ёрдам бўйича келишиб олинди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаТИВда Туркия элчиси билан учрашув ўтказилди
ТИВда Туркия элчиси билан учрашув ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ва Туркия элчиси Олган Бекар афғон масаласи бўйича келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
“Томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва терроризмга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0