Мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар қаерда берилади?

© Depositphotos / PressmasterРуки на клавиатуре
Руки на клавиатуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Шаҳодатномаларни битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Шу йилдан мактаб битирувчиларига шаҳодатномалар электрон берилади, дея хабар берди Таълим назорати.
Қайд этилишича, 9- ва 11-синфни битираётган ўқувчиларга шаҳодатномалар қоғоз шаклда эмас, электрон шаклда берилади.
Бунда битирувчилар ҳақидаги маълумотлар “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига киритилади ва ушбу маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқланади.
Шаҳодатномаларни битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади. Битирувчи “Электрон шаҳодатнома” платформасига ID-карта, паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома серияси ва рақамини киритиб шаҳодатномасини бепул юклаб олади.
Сайтда шаҳодатнома олиш тугмасини босгандан сўнг, шахсий рақам ва туғилган сана ёки паспорт ва туғилган сана билан қидирувни амалга ошириш мумкин. Тегишли маълумотлар киритилгандан сўнг, расмдаги ҳимоя кодини киритиш керак бўлади.
© “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимиШаҳодатнома
Шаҳодатнома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Шаҳодатнома
Битирувчи ҳақидаги маълумотлар таълим ташкилоти директори томонидан электрон платформа орқали тасдиқлангандан сўнг шаҳодатнома автоматик тарзда шакллантирилади ва унга QR-код тасвири туширилади.
Интернет етиб бормаган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ташкилотларига шаҳодатномалар электрон платформадан юклаб олиниб, чоп этилган ҳолда тақдим этилади.
Янгиликлар лентаси
0