Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов яна бир лавозимни эгаллади

© Национальный олимпийский комитет УзбекистанаИлҳом Махкамов
Илҳом Махкамов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон баскетбол федерациясига янги раҳбар сайланди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Транспорт вазирлиги раҳбари Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда федерация раиси лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов бошқа ишга ўтгани сабабли транспорт вазири Маҳкамов Илҳом Рустамович номзоди федерация раиси лавозимига маъқулланди.
Маълумот учун, Илҳом Маҳкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг бош директори, Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган.
2021 йилдан транспорт вазири лавозимида фаолият юритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0