Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчилар 9 та медалга эга чиқди

© МОҚЎзбекистонлик велоспортчилар
Ўзбекистонлик велоспортчилар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Ушбу натижа билан терма жамоа 27 давлат орасида учинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Таиланднинг Районг шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича U-20, U-23 ёш тоифалари ва катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлди.
Ушбу натижа билан терма жамоа 27 давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи йўналишларда шоҳсупага кўтарила олмаган бўлишсада, қимматли рейтинг очколарини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди.
Мусобақада спортчилар қуйидаги йўналишларда шоҳсупага кўтарилишди:
Олтин медаль:
Ольга Забелинская (индивидуал старт пойгаси, катталар);
Янина Кускова (индивидуал старт пойгаси, U-23).
Кумуш медаль:
Аралаш жамоавий пойга (катталар);
Аралаш жамоавий пойга (U-23);
Асал Ризаева (индивидуал старт пойгаси, U-20);
Янина Кускова (гуруҳ пойгаси, U-23).
Бронза медаль:
Аралаш жамоавий пойга (U-20);
Асал Ризаева (гуруҳ пойгаси, U-20);
Бегзод Раҳимбоев (гуруҳ пойгаси, U-23).
Терма жамоа айни пайтда Таиланддан Малайзияга етиб борди. Спортчилар эндиликда 19 июнь кунига қадар трек йўналишида қитъа биринчилиги учун баҳс олиб боришади.
Янгиликлар лентаси
0