Пойтахтнинг икки туманида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишҚўл ювилиши, архив фото
Қўл ювилиши, архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Яшнобод ва Сергели туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун, 15 июнь куни Тошкент шаҳри Яшнобод ва Сергели туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Хабарга кўра, иситиш магистралларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва аниқланган бузилишларни бартараф этиш зарурати муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
Яшнобод тумани: Қорасув, Алимкент, Паркент кўчалари, Авиасозлар 1-берк кўчаси, Авиасозлар 4, Тузел 1-даҳалари;
Сергели тумани: Сергели 7, 8 ва 8а даҳалари.
Иссиқ сув таъминоти бугун, 15 июнь куни кечқурун соат 19:00 га қадар қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0