Ўйиннинг қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларини фототасмада томоша қилинг.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Кеча Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида CAFA Nation’s Cup 2023 доирасида Ўзбекистон-Туркманистон ўйини бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи учрашувда Элдор Шомуродовнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг МТЖ сафидаги голлари сонини 36 тага етказиб олган Элдор Шомуродов терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.
Ўйиннинг қизиқарли ва ёрқин лаҳзаларини фототасмада томоша қилинг.