https://sputniknews.uz/20230615/ozbekiston-hududlar-quyosh-panellari-35980069.html
Қатор ҳудудларда қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади
Қатор ҳудудларда қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади
Sputnik Ўзбекистон
Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.
2023-06-15T10:34+0500
2023-06-15T10:34+0500
2023-06-15T11:04+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент вилояти
бухоро вилояти
қашқадарё вилояти
қуёш фотоэлектр станцияси
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1364/64/13646471_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4356e63c5c82686b9ef48682c0490121.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади. Бу президент томонидан 14 июнь куни имзоланган тегишли қарорларда назарда тутилган.Президентнинг тегишли қарорлари билан Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:Тегишли лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 майдан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилиниши маълум қилинган эди. Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.
ўзбекистон
бухоро вилояти
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1364/64/13646471_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fa44518f8428762ef2ecc476043483a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент вилояти бухоро қашқадарё қуёш фотоэлектр станциялари қуёш панеллари
ўзбекистон тошкент вилояти бухоро қашқадарё қуёш фотоэлектр станциялари қуёш панеллари
Қатор ҳудудларда қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади
10:34 15.06.2023 (янгиланди: 11:04 15.06.2023) Юқоричирчиқ туманида эса қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш фотоэлектр станциялари барпо этилади. Бу президент томонидан 14 июнь куни имзоланган тегишли қарорларда
назарда тутилган. Президентнинг тегишли қарорлари билан Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қуввати 400 МВт бўлган;
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида қуввати 500 МВт бўлган;
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида қуввати 500 МВт бўлган.
Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими қурилади.
Мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
Инвестиция битимлари тасдиқланади;
Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар маъқулланади.
Тегишли лойиҳа компаниялари томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 майдан фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилиниши маълум қилинган эди. Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши
талаб этилади.