Жисмоний шахслар ишлаб чиқарган электр учун тўлов 10 иш кунида амалга оширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСўм, архив сурат
Сўм, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Ишлаб чиқарилган электрнинг ўз эҳтиёжидан ортиқчаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан сотиб олинади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ҳукуматнинг 14 июндаги қарори билан “Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги” низом тасдиқланди.
Низомга кўра, электр олди-сотди шартномаси асосида сотилади.
Бунда:
жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатган қуввати 1 МВтгача қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электрнинг ўз эҳтиёжидан ортиқчаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан сотиб олинади;
электр энергиясини ишлаб чикарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шаҳсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин;
электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.
Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар:
- “Қуёшли хонадон” дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади (“Soliq” мобиль иловаси орқали);
- жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эхтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлаб берилади.
Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси (прибор)нинг маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0