АҚШ Яқин Шарққа F-22 қирувчиларини юборди

© © Фото : U.S. Air Force/Staff Sgt. Marleah RobertsonF-22 Raptor қирувчиси, архив сурат
F-22 Raptor қирувчиси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
АҚШ Яқин Шарққа Россия Ҳарбий ҳаво кучларининг фаоллашгани туфайли қирувчи самолётларини юборган.
ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik АҚШ Яқин Шарқ минтақасида Россия ҳарбий ҳаво кучларининг фаоллашгани туфайли бешинчи авлод қирувчиси бўлган F-22 самолётларини жўнатди, дея хабар бермоқда Пентагон.

“АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-22 Raptor самолётлари Россия самолётларининг минтақада тобора хавфли ва нопрофессионал хатти-ҳаракатлари натижасида... Марказий қўмондонлик масъулияти ҳудудига жойлаштирилди", — дейилади хабарда.

Март ойида Марказий қўмондонлик раҳбари Майкл Курилла АҚШ ҳарбийлари Сурияда Россия самолётларининг “хавфсиз ҳаракати” ҳолатларида “сезиларли ўсиш” кузатилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, гўёки самолётлар бу мамлакатдаги Америка базалари устида қурол билан уча бошлаган.
Россия ва АҚШ ўртасида Сурия устидаги ҳаво майдонида ҳодисаларнинг олдини олиш учун икки мамлакат қўшинларининг тасодифан тўқнашиб кетишининг олдини олиш механизми амал қилади. Пентагон хабарида Америка қирувчилари айнан қаерда жойлашишига аниқлик киритилмаган.
Янгиликлар лентаси
0