Академик лицейларга кириш тест синовлари тартиби маълум бўлди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишИтоговое сочинение по литературе в российских школах
Итоговое сочинение по литературе в российских школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2023
Oбуна бўлиш
Академик лицейларга кириш тест синовлари анъанага кўра, 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили учун академик лицейларга 14 690 та квота ажратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2023/2024 ўқув йили учун академик лицейларга қабул параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши тасдиқланди.
Унга кўра, 71 та лицейга квоталар қуйидаги тиллар учун ажратилди:
11 544 та ўзбек;
2 678 та рус;
468 та қорақалпоқ.
Барча тест топширувчилар учун топшириқлар сони жами 60 та. Шундан 20 таси ўқувчининг интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича ҳамда таълим йўналишларига мос иккита фан бўйича эса, жами 40 та тест саволлари тушади.
Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 146:
IQ — баҳолаш мезонлари 1.1, тест топшириқлари сони 20 та, максимал балл 22;
1-фан — баҳолаш мезонлари 3.1, тест топшириқлари сони 20 та, максимал балл 62;
2-фан — баҳолаш мезонлари 3.1, тест топшириқлари сони 20 та, максимал балл 62.
Тест синови математика, биология, кимё, она тили ва адабиёти, ҳуқуқшунослик, тарих ва ҳорижий тиллар, физика, география фанларидан ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0