“UzAuto Motors” автовозининг икки ҳайдовчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

© UzAuto Motors“UzAuto Motors” автовози ЙТҲга учради
“UzAuto Motors” автовози ЙТҲга учради - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Бухоро-Урганч автомобиль йўлида “UzAuto Motors” автовози ва юк машинаси тўқнашиб кетган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бухоро—Урганч автомобиль йўлида “UzAuto Motors” трейлери ЙТҲга учраб, икки ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 14 июнь соат 11:40 да юз берган. “UzAuto Motors” автопаркига тегишли трейлер юк машинасига бориб урилган. Автовоз кабинаси шикастланган. Компания машинасида бўлган икки ҳайдовчи олган оғир жароҳатлари сабабли вафот этган.
Таъкидланишича, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади.
“UzAuto Motors” автоҳалокат қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига барча зарурий ёрдам ва кўмак кўрсатилишига кафолат беришини қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0