Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби таълим тизимидаги ислоҳотларни эътироф этди

© Пресс-служба Министерства дошкольного и школьного образованияҲилола Умарова, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби
Ҳилола Умарова, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Кубаничбек Омуралиев Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар Таълим вазирлари йиғилиши доирасида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Кубаничбек Омуралиев Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.
Учрашув давомида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш муҳокама қилинди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро танлов ва олимпиадаларни кенгайтириш, қардош мактаблар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида ҳам суҳбатлашилди.
Янгиликлар лентаси
0