Ўзбекистонлик 11 нафар уста дунёнинг машҳур ҳунармандлар рўйхатига киритилди

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишҲунармандчилик, архив фото
Ҳунармандчилик, архив фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг 11 нафар ҳунарманди жаҳонга машҳур "Homo Faber" маълумотномасига киритилди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик 11 нафар ҳунарманд нуфузли "Homo Faber" Guide рўйхатига киритилди. Бу хақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маълум қилди.
Мазкур рўйхат Микеланжело жамғармаси томонидан яратилган онлайн платформа бўлиб, Европа ва ундан ташқарида ҳунармандчиликнинг замонавий ривожланиши билан боғлиқ тажрибаларни тақдим этади.
"Homo Faber" маълумотномасига киритилган ўзбекистонлик ҳунармандлар:
кулол Акбар Раҳимов;
зардўзлик санъати устаси Нодир Расулов;
кулолчилик устаси Абдулвоҳид Бухорий;
сўзана устаси Мадина Қосимбоева;
зарб этувчи, мис устаси Жўрабек Сидиқов;
ёғоч ўймакорлиги устаси Одамбой Машарипов;
ранг-тасвир миниатюраси рассоми ва қадимий китоблар реставратори Давлат Тошев;
уста косиб Ҳасан Умаров;
ипак газламалари устаси Нурмаҳаммад Валиев;
гиламдўзлик устаси Сабина Бурхонова;
Meros қоғоз фабрикаси ҳунармандлари.
Микеланжело жамғармаси томонидан яратилган онлайн майдонча — "Homo Faber Guide" ҳунармандлар, ательелар, саноат корхоналари, музей, галереяларни излаб топиш имконини беради. Шунингдек, Европа ва ундан ташқарида косибчиликнинг ҳозирги замондаги ривожи билан боғлиқ тажрибани тақдим этади.
Маълумот ўрнида, “Homo Faber” платформасида шу пайтгача 2200 дан ортиқ турли миллатларга хос истеъдодли ҳунармандларнинг асарлари тақдим этилган.
Янгиликлар лентаси
0