Ўзбекистон тарихида илк бор 6 нафар дзюдочи қизлар Олимпиада лицензияси олиши мумкин

© НОК УзбекистанаДзюдочилар, архив сурат
Дзюдочилар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айланган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Душанбе Гран-присидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган Париж-2024 Олимпиада рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 16 нафар ўзбекистонлик дзюдочилар лицензион ҳудуддан ўрин олган. Уларнинг 6 нафари аёллар терма жамоа аъзоларидир.
“Аҳамиятлиси, шу пайтгача ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида 6 нафар дзюдочи қизимиз лицензион ҳудуддан ўрин олмаган эди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, бу натижа билан Ўзбекистон аралаш жамоавий йўналишда ҳам лицензия талабини бажарган 12 жамоадан бирига айланган.
Эркаклар:
60 кг: Дилшодбек Баратов – 1644 очко
66 кг: Муҳриддин Тиловов – 1034, Сардор Нуриллаев – 879
73 кг: Муроджон Йўлдошев – 1870, Обидхон Нўъмонов – 1714, Шаҳрам Аҳадов – 1460
90 кг: Давлат Бобонов – 2174 очко
100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – 1289
+100 кг: Алишер Юсупов – 2310, Шоҳруҳ Бахтиёров – 1210
Аёллар:
48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – 620
-52 кг: Диёра Келдиёрова – 2784, Сита Қадамбоева – 937
-57 кг: Шукуржон Аминова – 710
-70 кг: Гулноза Матниязова – 875
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – 479
Бу Олимпиада рейтингининг бугунги ҳолати. Тизим 2024 йилнинг 23 июнь куни ёпилади. Жадвалда рейтинг етакчиси, лицензион ҳудуддан жой олган ёки қитъавий квотага эга дзюдочилар келтирилган.
Хабарда ёзилишича, бир вазнда икки ёки ундан кўп спортчи лицензион ҳудуддан жой олса, Олимпиада иштирокчиси мураббийлар штаби қарорига кўра танланади.
Янгиликлар лентаси
0