https://sputniknews.uz/20230614/ozbekiston-xitoy-quyosh-panellari-zavod-35947218.html
Ўзбекистон ва Хитой қайси вилоятларда қуёш панеллари ўрнатиши маълум бўлди
Ўзбекистон ва Хитой қайси вилоятларда қуёш панеллари ўрнатиши маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
"China Energy" компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш ниятида. 14.06.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-06-14T09:06+0500
2023-06-14T09:06+0500
2023-06-14T16:11+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
қуёш фотоэлектр станцияси
цемент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35947326_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0690fc07b2149621d4c6b2825ffa6bd2.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида 1000 МВтга тенг бўлган фотоэлектр станциялари ва қуввати 3 миллион тонна бўлган цемент заводини ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов "China Energy" компанияси Бошқаруви раиси Сонг Хайлианг билан учрашди.Томонлар ушбу объектларни имкон қадар тезроқ ишга тушириш муҳимлигини таъкидлаб, жорий йилда 400 МВт қувватга эга фотоэлектр станциялари ва цемент заводини, қолган 600 МВт қувватларни кейинги йил охиригача ишга тушириш учун барча имкониятларни ишга солишга келишиб олишди.Маълумот учун, "China Energy" Хитойнинг энг йирик энергетика ва тоғ-кон саноати компаниясидир. У кўмир қазиб олиш, иссиқлик, шамол, қуёш ва гидроиншоотлардан энергия ишлаб чиқариш, шунингдек, нефт-кимё, темир йўл ва денгиз транспорти, логистика ва молия соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган. Компания дунёдаги энг йирик 100 та компаниядан бири ҳисобланади. Унинг молиявий айланмаси 240 миллиард доллардан ошади. У дунёнинг 147 та давлатида ўзининг 206 та филиалига эга.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0e/35947326_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d510417b354754f1be0cfa4d18ebdc14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, хитой, қуёш фотоэлектр станцияси, цемент
жамият, ўзбекистон, хитой, қуёш фотоэлектр станцияси, цемент
Ўзбекистон ва Хитой қайси вилоятларда қуёш панеллари ўрнатиши маълум бўлди
09:06 14.06.2023 (янгиланди: 16:11 14.06.2023) "China Energy" компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш ниятида.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида 1000 МВтга тенг бўлган фотоэлектр станциялари ва қуввати 3 миллион тонна бўлган цемент заводини ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов "China Energy" компанияси Бошқаруви раиси Сонг Хайлианг билан учрашди.
Унда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида умумий қуввати 1000 МВтга тенг бўлган фотоэлектр станциялари ва Самарқанд вилоятида қуввати 3 миллион тонна бўлган цемент заводини қуриш лойиҳаларини амалга оширилиши атрофлича кўриб чиқилди.
Томонлар ушбу объектларни имкон қадар тезроқ ишга тушириш муҳимлигини таъкидлаб, жорий йилда 400 МВт қувватга эга фотоэлектр станциялари ва цемент заводини, қолган 600 МВт қувватларни кейинги йил охиригача ишга тушириш учун барча имкониятларни ишга солишга келишиб олишди.
Маълумот учун, "China Energy" Хитойнинг энг йирик энергетика ва тоғ-кон саноати компаниясидир. У кўмир қазиб олиш, иссиқлик, шамол, қуёш ва гидроиншоотлардан энергия ишлаб чиқариш, шунингдек, нефт-кимё, темир йўл ва денгиз транспорти, логистика ва молия соҳасида хизматлар кўрсатишга ихтисослашган. Компания дунёдаги энг йирик 100 та компаниядан бири ҳисобланади. Унинг молиявий айланмаси 240 миллиард доллардан ошади. У дунёнинг 147 та давлатида ўзининг 206 та филиалига эга.