https://sputniknews.uz/20230614/ozbekiston-milliy-bank-yuan-obligatsiyalar-35950424.html
Ўзбекистон миллий банки юанда облигациялар чиқариш масаласини ўрганмоқда
Ўзбекистон миллий банки юанда облигациялар чиқариш масаласини ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хитой юанидаги облигациялар чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. 14.06.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-06-14T10:15+0500
2023-06-14T10:15+0500
2023-06-14T11:42+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
банк
облигациялар
ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/492/13/4921337_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_5c0382b4479b4747d67a5172a5daf9a4.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий банки Хитой юанида облигациялар чиқариш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хитой юанидаги облигациялар чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Банк Хитой юанидаги облигациялар эмиссиясини ўрганиш доирасида етакчи Осиё ва Европа инвесторлари билан “Non-Deal Road Show”ни муваффақиятли ўтказди.Матбуот хизмати хабарига кўра, инвесторлар билан учрашувлар “Invesco”, “L&R Capital”, “Gaoteng”, “Nexus”, “Guotai Junan Securities”, “Erste Bank Treasury”, “BNP Paribas Asset Management Asia Ltd”, “Fuh-hwa Securities Inv Trust Co Ltd”, “Bank Invest Asset Management – Den”, “HPS Investment Partners”, “China Investment Corporation”, “Bohai Bank HK Branch”, “Guolian Securities”, “Aberdeen Asset Management”, “Haitong Asset Management” ва “Haitong Private Wealth Management” каби йирик инвестиция компаниялари билан бўлиб ўтган.Маълумот учун, облигация — қийматига нисбатан эгасига қатъий белгиланган даромад келтирувчи қимматли қоғоз, қарзни қайтариб бериш ва фоиз тўлашни тасдиқловчи мажбуриятнома. Фонд биржаларида сотилади. Облигация аҳоли, корхона ва ташкилотлар қўлидаги пул маблағларини тўплаб, бирор мақсад йўлида сафарбар этиш учун чиқарилади.* Бенчмаркинг - рақобатчилар тажрибасини ўрганиш ва компанияда энг яхши тажрибаларни жорий этиш имконини берадиган методлар тўплами.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/492/13/4921337_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e7d96a58e30de0fda55ddd8643773892.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, хитой, банк, облигациялар, ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
иқтисод, ўзбекистон, хитой, банк, облигациялар, ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Ўзбекистон миллий банки юанда облигациялар чиқариш масаласини ўрганмоқда
10:15 14.06.2023 (янгиланди: 11:42 14.06.2023) Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хитой юанидаги облигациялар чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон миллий банки Хитой юанида облигациялар чиқариш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Хитой юанидаги облигациялар чиқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Банк Хитой юанидаги облигациялар эмиссиясини ўрганиш доирасида етакчи Осиё ва Европа инвесторлари билан “Non-Deal Road Show”ни муваффақиятли ўтказди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, инвесторлар билан учрашувлар “Invesco”, “L&R Capital”, “Gaoteng”, “Nexus”, “Guotai Junan Securities”, “Erste Bank Treasury”, “BNP Paribas Asset Management Asia Ltd”, “Fuh-hwa Securities Inv Trust Co Ltd”, “Bank Invest Asset Management – Den”, “HPS Investment Partners”, “China Investment Corporation”, “Bohai Bank HK Branch”, “Guolian Securities”, “Aberdeen Asset Management”, “Haitong Asset Management” ва “Haitong Private Wealth Management” каби йирик инвестиция компаниялари билан бўлиб ўтган.
“Хорижий инвесторлар ва банклар билан узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўйиш ҳамда Хитой юанида облигациялар чиқариш халқаро қарз бозорининг ўзгарувчанлиги шароитида истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш имконини беради ҳамда Ўзбекистоннинг бўлажак эмитентлари учун бенчмарк* яратади”, - дейилади банк хабарида.
Маълумот учун, облигация — қийматига нисбатан эгасига қатъий белгиланган даромад келтирувчи қимматли қоғоз, қарзни қайтариб бериш ва фоиз тўлашни тасдиқловчи мажбуриятнома. Фонд биржаларида сотилади. Облигация аҳоли, корхона ва ташкилотлар қўлидаги пул маблағларини тўплаб, бирор мақсад йўлида сафарбар этиш учун чиқарилади.
* Бенчмаркинг - рақобатчилар тажрибасини ўрганиш ва компанияда энг яхши тажрибаларни жорий этиш имконини берадиган методлар тўплами.