Ўзбекистоннинг қатор элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчилар пайдо бўлади

© Sputnik / Дмитрий АстаховПортфеьл ушлаб турган эркак, архив сурат
Портфеьл ушлаб турган эркак, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлиги ҳузурида Транспорт назорати инспекцияси ва Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг Хитой, Қозоғистон, Озарбайжон , Эрон ва Латвиядаги элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади. Бу президент 14 июнь куни имзолаган "Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда кўзда тутилган.
Фармонга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
Транспорт назорати инспекцияси;
Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
Ўзбекистон транзит салоҳиятини ривожлантириш идоралараро кенгаши.
Транспорт назорати инспекцияси автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назорат функцияларини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Транспорт назорати инспекциясига ўз вазифаларини амалга ошириши учун қуйидаги ваколатлар берилади:
- автомобилда юк ва йўловчи ташиш, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш;
- автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мослама ёрдамида аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича стационар ва мобил постларда текшириш учун тўхтатиш.
2023 йил 1 сентябргача жамоат транспортида ташувлар сифатини яхшилаш ва хизматлар жозибадорлигини ошириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташувчилар рейтингини жорий этиш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0