Фарғонада Россиянинг "Магнит Косметик" дўкони очилди

© Ритейлер "Магнит" Фарғона шаҳрида MCosmetic дўконининг очилиши бўлиб ўтди.
Фарғона шаҳрида MCosmetic дўконининг очилиши бўлиб ўтди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Фарғонада иш бошлаган MCosmetic Тошкент шаҳри ва унинг вилоятидан ташқарида очилган биринчи дўкон бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россиянинг “Магнит” ритейлери Фарғонада MCosmetic ("Магнит Косметик") дўконини очди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
Фарғонада иш бошлаган MCosmetic Тошкент шаҳри ва унинг вилоятидан ташқарида очилган биринчи дўкон бўлди.
Янги дўкондан 8000 дан ортиқ маҳсулот номлари, жумладан, тармоқнинг ўз брендлари остидаги 1,2 минг та товар, жумладан, "Stellary", "Beauty Bomb", "KuMiHo", "Gardenica", шунингдек, эксклюзив брендлар ва ҳалол маҳсулотлар ўрин олган.
Ҳозир "MCosmetic" дўконлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бор. Тошкентнинг ўзида уларнинг сони 26 тага етган.
Компания йил охиригача Самарқанд, Наманган, Марғилон каби шаҳарларда ҳам "Магнит" дўконларини очишни режалаштирмоқда. Республикадаги дўконлар сони кенгайиши натижасида уларнинг сони 80 тага етиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0