Чилонзордаги корхонада содир бўлган портлашда 1 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота скорой помощи в Москве
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2023
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган ва 14 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида содир бўлган портлаш оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Аввал хабар берилганидек, бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Чилонзор тумани Астробод кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмасида технологик жараён бузилиши оқибатида портлаш ҳодисаси содир бўлиб, ёнғин юзага келган. Натижада цехнинг том қисми конструкцияларининг қулаб тушиши ва 50 кв.м майдонда ички қисми ва дастгоҳларининг ёнишига олиб келган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ ва шаҳар ФВБ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳодимлари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, 16 нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юборилган, шулардан 7 нафар фуқарога аҳволи яхши бўлганлиги сабабли шифохонадан жавоб берилган.
Янгиликлар лентаси
0