Ўзбекистонлик чавандоз Москвадаги мусобақада олтин медаль қўлга киритди

© МОҚХуршидбек Алимжонов
Хуршидбек Алимжонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
Алимжоновга “Champions ligas” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Россиянинг Москва вилоятида жойлашган “Emerald stables” от спорти мажмуасида конкур бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжонов олтин медални қўлга киритди.
Хуршидбек Алимжонов “Speed&music” номини олган 130 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Беллашувлар давомида Алимжоновга “Champions ligas” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.
Янгиликлар лентаси
0