ОТБ Ўзбекистондаги халқаро автомобиль йўлларини реконструкция қилишга ёрдам беради

© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкентда очилган янги йўл, архив сурат
Тошкентда очилган янги йўл, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
“Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобил йўлининг 87 км қисмини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги халқаро автомобиль йўлларини реконструкция қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
ОТБ иштирокида А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа доирасида 2 тасмали асфалт ва бетон қопламали автомобиль йўли 4 тасмали цемент ва бетон қопламали автомобиль йўлига ўтказилмоқда.
Лойиҳа натижасида:
автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилияти 3 баробарга ошади;
йўл қопламасининг хизмат қилиш муддати 30 йилга етказилади;
Бухоро-Хива, Бухоро-Нукус йўналишларида туризм оқими 2,5 баробарга ошади.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) транспорт йўлагига кирган иккинчи халқаро транспорт йўлагининг халқаро транзит ташувчилари учун жозибадорлиги ошишига эришилиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, мазкур йўл E-40 рақамли Европа ҳамда AN-63 рақамли Осиё автомагистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган муҳим халқаро йўлагидир.
Янгиликлар лентаси
0