Канада ва Нидерландия Сурияга қарши БМТ судига даъво аризаси билан мурожаат қилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишГаагадаги Тинчлик саройи
Гаагадаги Тинчлик саройи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
Нидерландия ва Канада Сурияни маҳбусларни қийноққа солишда айблаб, БМТ судига даъво аризаси берди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Нидерландия ва Канада Сурия томонини БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясини бузганликда айблаб, Гаагадаги Халқаро судига даъво аризасини берди, дейилган суд баёнотида.

"Канада ва Нидерландия Қироллиги Сурия Араб Республикасига нисбатан Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо ҳолатларга қарши конвенциянинг даъвоси бузилганлиги юзасидан БМТнинг асосий суд органи бўлмиш - Халқаро судга иш қўзғатиш учун қўшма ариза билан мурожаат қилди", - дейилган баёнотда.

Канада ва Нидерландия ўз баёнотида "Сурия камида 2011 йилдан бери фуқаролик намойишларини зўравонлик билан бостириш билан халқаро ҳуқуқни сон-саноқсиз марта бузган" дейилган. Шикоятчиларнинг таъкидлашича, бу қонунбузарликлар қийноқ ва бошқа шафқатсиз муомала ёки жазоларни қўллашни ўз ичига олади. Жумладан, уларнинг фикрича, гап маҳбусларга нисбатан муносабат ва маҳбусларни сақлаш шароитлари ҳақида бормоқда.
Шу муносабат билан Нидерландия ва Канада Сурияга нисбатан вақтинчалик чоралар қўллаш учун судга мурожаат қилган.
Янгиликлар лентаси
0