Дунёда энг баланд осмонўпар бино Россия байроғи рангларига бурканди — видео

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишДубай, архив сурат
Дубай, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
БААда дунёдаги энг баланд минора Бурж Халифа Россия куни шарафига уч рангли рангда ёритилди
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Дубайдаги Бурж Халифа осмонўпар биноси Россия кунини нишонлаш муносабати билан Россия байроғи рангларига бурканди, деб хабар берди бинони қурган компания "Emaar" Facebook* ижтимоий тармоғида.

"Бугун оқшом биз Бурж Халифада Миллий бирлик куни муносабати билан дўст Россия халқининг тантанасига қўшиламиз. Бугун биз рус халқининг қадимий тарихи, маданияти ва ажойиб ютуқларини самимий қувонч, бирдамлик ва фаровонлик тилаклари билан ёдга оламиз", - дейилган постда.

Компания, шунингдек, давлат мадҳияси садолари остида осмонўпар бино Россия байроғи рангларига бўялгани акс этган видеони ҳам жойлаштирди.
Дубайда жойлашган Бурж Халифа минораси 163 қаватдан иборат бўлиб, унда меҳмонхона хоналари, апартаментлар, ресторанлар, кафелар ва офислар жойлашган.
* Meta -фаолияти (Facebook, Instagram) Россияда экстремистик сифатида тақиқланган.
Янгиликлар лентаси
0