"Чорвоқ" дам олиш масканларида бир неча участкалар савдога қўйилди — нархлар

© Sputnik / СтрингерТошкент денгизи ёки жозибали Чорвоқ
Тошкент денгизи ёки жозибали Чорвоқ
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 13 та ер участкаси аукционга қўйилган.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Чорвоқ" туристик-рекрацион зонаси ҳудудидаги айрим участкалар савдога қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятдаги 13 та ер участкаси e-auksion.uz электрон платформаси орқали савдога қўйилган. Уларнинг бошланғич нархлари 457 млндан 9,9 млрдгача баҳоланган.
Лот-1 3,3 млрд сўмдан;
Лот-5 9,9 млрд сўмдан;
Лот-6 5,5 млрд сўмдан;
Лот-7 6,5 млрд сўмдан;
Лот-8 5,3 млрд сўмдан;
Лот-9 3,9 млрд сўмдан;
Лот-10 3,9 млрд сўмдан;
Лот-12 685 млн сўмдан;
Лот-14 2,9 млрд сўмдан;
Лот-16 457 млн сўмдан;
Лот-17 1,2 млрд сўмдан;
Лот-18 1,5 млрд сўмдан;
Лот-20 775 млн сўмдан.
Ҳар бир ажратилган ер участкасида объектларни қуриш муддатларига оид талаблар келтирилган.
Уларда асосан замонавий табиат билан уйғун ҳолда пикник зона, оммавий дам олиш жойлари, кемпинг ташкил этиш, шунингдек, жаҳон стандартларига мос соғломлаштириш маскани, дам олувчилар учун сайлгоҳлар (яшил зона) ташкил этиш назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0