https://sputniknews.uz/20230613/bogcha-shifoxona-asal-mahsuloti-35931449.html
Боғча ва шифохоналарда кунлик рационга асал маҳсулоти киритилади
Боғча ва шифохоналарда кунлик рационга асал маҳсулоти киритилади
Sputnik Ўзбекистон
“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2023-06-13T15:33+0500
2023-06-13T15:33+0500
2023-06-13T15:33+0500
жамият
ўзбекистон
боғчалар
шифохона
асал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1223/81/12238168_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_4f5b001c4af14ea9ed7b34bb51a38775.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистонда боғча тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик рационига асал маҳсулоти киритилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказлари ташкил этилади.2024 йилдан интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чоралари кўрилади.Ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.Асаларичилик субъектларининг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.“Фермерлар мактаби”да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллаш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1223/81/12238168_135:0:2866:2048_1920x0_80_0_0_69978e3301498fc33f2adfff01f34ecd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
боғча ва шифохона асал маҳсулоти
боғча ва шифохона асал маҳсулоти
Боғча ва шифохоналарда кунлик рационга асал маҳсулоти киритилади
“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистонда боғча тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик рационига асал маҳсулоти киритилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали
хабар берди. “Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.
Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказлари ташкил этилади.
2024 йилдан интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чоралари кўрилади.
2023 йил 1 сентябрдан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулотини киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.
Асаларичилик субъектларининг “Апимондия” халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
“Фермерлар мактаби”да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллаш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.