Зангиотада ёнғин содир бўлди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиЗангиотада ёнғин содир бўлди
Зангиотада ёнғин содир бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Янги Дархон” томонда катта ёнғин бўлаётгани айтилмоқда” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу хабарлар юзасидан маълумот берди.
Кеча, 11 июнь куни соат 21:41 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Қуёшли МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли бўйида тахминан 150 кв.м очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:47 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:50 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0