https://sputniknews.uz/20230612/ukraina-denis-manturovni-oqqa-tutmoqchi-boldi-35890986.html
Украина Херсон яқинида Денис Мантуровни ўққа тутмоқчи бўлди
Украина Херсон яқинида Денис Мантуровни ўққа тутмоқчи бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Денис Мантуров жўнаб кетганидан бир неча дақиқа ўтиб у бўлган жойга ракета зарбаси берилди.
2023-06-12T02:34+0500
2023-06-12T02:34+0500
2023-06-12T02:34+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
херсон вилояти
денис мантуров
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/05/18152084_0:106:2032:1249_1920x0_80_0_0_f985031a006e6cb45d4565096547e7bf.jpg
МОСКВА, 11 июнь — Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Херсон вилоятига ташрифи чоғида Украина Қуролли кучлари уни ўққа тутмоқчи бўлди. Вазир жўнаб кетганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб у бўлган жойга ракета зарбаси берилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.Вазир ҳақиқатан ҳам Украина Қуролли Кучлари Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан ўққа тутилган жойда бўлганми, деган саволга департамент вакили ижобий жавоб берди. Шу тариқа, у аввал Телеграм каналларида пайдо бўлган маълумотларни тасдиқлади.Мантуровнинг Херсон вилоятига ташрифи ҳақида маълум бўлгач, Украина ижтимоий тармоқларида "кейинги сафар уни ўққа тутиш" ҳақида таҳдидлар пайдо бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, 6 июнга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Каховская гидроэлектр станциясини ўққа тутиганидан сўнг Херсон вилоятининг ўнлаб аҳоли пунктлари сув остида қолган эди. Сув босган ҳудудлардан олти мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.Россия президенти Владимир Путин ушбу воқеа кенг кўламли экологик ва гуманитар фалокатга олиб келганини таъкидлади, Тергов Қўмитаси жиноий иш очди.Каховка ГЭСи Херсон вилояти Новая Каховка шаҳридан беш километр узоқликда жойлашган Днепр ГЭС каскадининг олтинчи (қуйи ва охирги) босқичи бўлиб, 2022 йил 30 сентябрдан референдум натижасида Россия таркибига кирган эди.
украина
херсон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/05/18152084_178:0:1983:1354_1920x0_80_0_0_131bcf82c0ca3489d61a9bcd2ce56245.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина херсон денис мантуров ракета зарба ўққа тутиш
украина херсон денис мантуров ракета зарба ўққа тутиш
Украина Херсон яқинида Денис Мантуровни ўққа тутмоқчи бўлди
Бош вазир ўринбосари жўнаб кетганидан бир неча дақиқа ўтиб у бўлган жойга ракета зарбаси берилди.
МОСКВА, 11 июнь — Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Херсон вилоятига ташрифи чоғида Украина Қуролли кучлари уни ўққа тутмоқчи бўлди. Вазир жўнаб кетганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб у бўлган жойга ракета зарбаси берилди, деб
хабар бермоқда РИА Новости.
“Бир кун аввал Бош вазир ўринбосари Херсон вилоятига бориб, у ерда вилоят раҳбарияти билан сув босган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатиш, уларни зарур товарлар, жумладан, дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилди”, — дейилади Саноат ва савдо вазирлиги хабарида.
Вазир ҳақиқатан ҳам Украина Қуролли Кучлари Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан ўққа тутилган жойда бўлганми, деган саволга департамент вакили ижобий жавоб берди. Шу тариқа, у аввал Телеграм каналларида пайдо бўлган маълумотларни тасдиқлади.
Мантуровнинг Херсон вилоятига ташрифи ҳақида маълум бўлгач, Украина ижтимоий тармоқларида "кейинги сафар уни ўққа тутиш" ҳақида таҳдидлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 6 июнга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Каховская гидроэлектр станциясини ўққа тутиганидан сўнг Херсон вилоятининг ўнлаб аҳоли пунктлари сув остида қолган эди. Сув босган ҳудудлардан олти мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
Россия президенти Владимир Путин ушбу воқеа кенг кўламли экологик ва гуманитар фалокатга олиб келганини таъкидлади, Тергов Қўмитаси жиноий иш очди.
Каховка ГЭСи Херсон вилояти Новая Каховка шаҳридан беш километр узоқликда жойлашган Днепр ГЭС каскадининг олтинчи (қуйи ва охирги) босқичи бўлиб, 2022 йил 30 сентябрдан референдум натижасида Россия таркибига кирган эди.