https://sputniknews.uz/20230612/samolyotda-chekkan-yolovchi-jarimaga-tortildi-35913720.html
Самолёт ҳожатхонасида чеккан йўловчи жаримага тортилди
Самолёт ҳожатхонасида чеккан йўловчи жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент — Самарқанд йўналиши парвози давомида ҳожатхонада тамаки чекан йўловчи жаримага тортилди.
2023-06-12T20:37+0500
2023-06-12T20:37+0500
2023-06-13T12:33+0500
жамият
самолёт
чекиш ман этилди
жарима
авиапарвозлар
тошкент
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/17/14606537_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_e0bd0b1107576bbaa987e0c24b6378c7.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. "Silk Avia" авиакомпаниясининг Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт бортида сигарет чеккан йўловчи жаримага тортилди. Хабарда айтилишига кўра, парвоз давомида 70 ёшли аёл самолёт ҳожатхонасида сигарет чекишни бошлаган. Тамаки маҳсулотлари ҳидини сезган борт кузатувчилари йўловчини огоҳлантирган. Бунга жавобан аёл ўз норозилигини билдирган.Самарқанд аэропортида ҳуқуқ-тартибот ходимлари йўловчига нисбатан БҲМнинг 2 баравар миқдорида жарима белгиланган маъмурий баённома расмийлаштиришган.Самолёт бортида чекишни таъқиқлангани Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан тартибга солинган. Бу нафақат бошқа йўловчилар учун ёқимсиз ҳид, балки парвоз хавфсизлигига ҳам таъсир қилиши мумкин, дейилади хабарда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/17/14606537_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_bcc1e09922bd208b274251bbd26cca0b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самолёт парвоз йўловчи жарима самрақанд
самолёт парвоз йўловчи жарима самрақанд
Самолёт ҳожатхонасида чеккан йўловчи жаримага тортилди
20:37 12.06.2023 (янгиланди: 12:33 13.06.2023) Самолёт Самарқанд аэропортига етиб келанидан сўнг йўловчи жаримага тортилди
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. "Silk Avia" авиакомпаниясининг Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт бортида сигарет чеккан йўловчи жаримага тортилди.
Хабарда айтилишига кўра, парвоз давомида 70 ёшли аёл самолёт ҳожатхонасида сигарет чекишни бошлаган. Тамаки маҳсулотлари ҳидини сезган борт кузатувчилари йўловчини огоҳлантирган. Бунга жавобан аёл ўз норозилигини билдирган.
Самарқанд аэропортида ҳуқуқ-тартибот ходимлари йўловчига нисбатан БҲМнинг 2 баравар миқдорида жарима белгиланган маъмурий баённома расмийлаштиришган.
Самолёт бортида чекишни таъқиқлангани Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 122-моддаси 2-қисми билан тартибга солинган. Бу нафақат бошқа йўловчилар учун ёқимсиз ҳид, балки парвоз хавфсизлигига ҳам таъсир қилиши мумкин, дейилади хабарда.