https://sputniknews.uz/20230612/ozbekistonda-denominatsiya-haqidagi-xabarlar-rad-etildi-35909230.html
Ўзбекистонда деноминация ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ўзбекистонда деноминация ҳақидаги хабарлар рад этилди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
2023-06-12T18:18+0500
2023-06-12T18:18+0500
2023-06-12T18:18+0500
марказий банк
ўзбекистон
иқтисод
пуллар
пул
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768424_0:732:2047:1883_1920x0_80_0_0_2adb8130f933ec8a332848075f4a97a7.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллель равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги хабарлар асоссизлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2019 йилнинг августида ҳам деноминация ўтказилиши кўзда тутилмаётганини қайд этган эди.“Деноминация оддий нарса эмас, бу шунчаки учта нолни олиб ташлаш эмас. Бу катта иқтисодий тайёргарлик, иқтисодий харажатларни талаб қилади. Биз учун буни амалга оширишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ”, — деган эди ўшанда Мамаризо Нурмуратов.Марказий банк раҳбари қайсидир давлат деноминация ўтказмоқчи бўлса, у аввалига иқтисодий барқарорликка эришиб олиши зарурлигини ҳам қўшимча қилганди.“Биз аввалига иқтисодиётга бозор механизмларини жорий этамиз. Бу ғояни (деноминация ҳақидаги) унутишингиз мумкин. Марказий банк раиси сифатида ҳаммага етказишни хоҳлар эдимки, ҳеч ким деноминация қилиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўргани йўқ", — деган эди Мамаризо Нурмуратов.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24768424_0:745:1688:2011_1920x0_80_0_0_9b251c7207f35387792f51a0892af1d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда деноминация ҳақидаги хабарлар рад этилди
ўзбекистонда деноминация ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ўзбекистонда деноминация ҳақидаги хабарлар рад этилди
Марказий банк пул бирлигининг деноминация қилиниши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалаётган пул бирлигининг деноминация қилиниши, яъни 1:10 000 нисбатда янги пул белгиларига алмаштирилиши ҳамда эски ва янги пул белгилари 2025 йилгача параллель равишда муомалада бўлиши тўғрисидаги
хабарлар асоссизлигини маълум қилди.
“Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи ҳукумат ва Марказий банк томонидан кўзда тутилмаган”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2019 йилнинг августида ҳам деноминация ўтказилиши кўзда тутилмаётганини қайд этган эди.
“Деноминация оддий нарса эмас, бу шунчаки учта нолни олиб ташлаш эмас. Бу катта иқтисодий тайёргарлик, иқтисодий харажатларни талаб қилади. Биз учун буни амалга оширишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ”, — деган эди ўшанда Мамаризо Нурмуратов.
Марказий банк раҳбари қайсидир давлат деноминация ўтказмоқчи бўлса, у аввалига иқтисодий барқарорликка эришиб олиши зарурлигини ҳам қўшимча қилганди.
“Биз аввалига иқтисодиётга бозор механизмларини жорий этамиз. Бу ғояни (деноминация ҳақидаги) унутишингиз мумкин. Марказий банк раиси сифатида ҳаммага етказишни хоҳлар эдимки, ҳеч ким деноминация қилиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўргани йўқ", — деган эди Мамаризо Нурмуратов.